Самарқанд Конгресс марказида сувдан фойдаланиш имкониятлари ва унинг тозалигини ошириш чораларини муҳокама қилдик
62

Янги технологиялар, каналларни бетонлаш, рақамли бошқарув ва сувни тежашга қаратилган лойиҳалар ҳақида фикр алмашдик.
Сув – мамлакатимиздаги энг устувор стратегик ресурслардан бири. Шу боис мулоқотда сув сарфини мақсадли тақсимлаш, кичик GESлар қуриш, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари бўйича инновацион ташаббуслар тақдим этилди.

Ушбу таклиф ва ғоялар аҳолининг ҳаётий муҳим эҳтиёжларини ҳал этишга, фермерлар ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади,- дея ёзади Саида Мирзиёева ўз телеграм каналида.