Рақамли экотизимни мустаҳкамлашга оид ҳамкорлик муҳокама қилинди

32

Бугунги кунда инновация, таълим ва тадбиркорликни бирлаштирган ташаббуслар нафақат иқтисодий ўсиш, балки жамият фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Шу маънода, Ўзбекистоннинг етакчи таълим ва инновация марказлари билан ҳамкорлиги, айниқса, халқаро даражадаги илмий институтлар билан алоқаларини мустаҳкамлаши соҳада янги босқични бошлаб бермоқда.

Шу мақсадда Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси вазир Шерзод Шерматов раҳбарлигида “MIT Kuo Sharper” фаровонлик ва тадбиркорлик марказининг резидент олими Шамил Ибрагимов билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистоннинг рақамли ва инновацион экотизимини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун потенциал ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди. Суҳбат асосан инновацияларга асосланган ўсиш, тадбиркорлик салоҳиятини ошириш ва Ўзбекистон ҳамда “MIT Kuo Sharper”  маркази ўртасида тажриба алмашиш имкониятлари ҳақида бўлди.

—Ўзбекистон жадал рақамли иқтисодиётни барпо этишда сезиларли ютуқларга эришди. Мамлакатнинг инновацион экотизимини қўллаб-қувватлашга қаратилган тажриба алмашиш ва потенциал ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш бизга мамнуният келтирди. Мулоқотни давом эттириш ва “MIT Kuo Sharper” маркази ушбу муҳим жараёнга ҳисса қўшиши мумкин бўлган йўлларни аниқлашни интизорлик билан кутамиз, — деди Шамил Ибрагимов.

Марказ етакчилик ва венчур таълими, махсус мураббийлик ҳамда динамик глобал ҳамжамиятга таъсир кўрсатиш орқали тадбиркорларга дунёнинг энг долзарб муаммоларини ҳал қиладиган таъсирли корхоналарни қуриш ва кенгайтириш учун зарур воситаларни эгаллаш имкониятларини яратади.

Нигора Раҳмонова, ЎзА