Қорақалпоғистонга «Баяд» зотли қўйлари олиб келинди

48

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 июлдаги қарори ижроси доирасида Қорақалпоғистонга Мўғулистондан жами 1 минг 247 бош «Баяд» зотли қўйлари олиб келинди.

Ушбу қўйларнинг 1000 боши учун 2,4 миллиард сўм, 247 боши учун 592,8 миллион сўм имтиёзли банк кредити ажратилди.

Олиб келинган қўйлар юқори маҳсулдорлиги ва маҳаллий иқлимга мослашувчанлиги билан ажралиб, чорвачиликни ривожлантириш ва маҳсулот сифатини оширишга хизмат қилади.

Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 августдан 2027 йил 31 декабргача фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига йиллик 10 фоиз ставкада (шу жумладан, 3 фоиз банк маржаси), 5 йил муддатга ва 2 йиллик имтиёзли давр билан кредит маблағлари ажратилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги