Тиббиётда малака оширишнинг масофавий, робот-симулятор, амалий, иш жойида мустақил тайёргарлик каби турлари йўлга қўйилади
57

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувида маълум қилинди.
Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Синонинг «Табиб доимо ўз билимини янгилаб турмоғи лозим. Зеро, тан ва табиат доим янгиланиб туради», деган ҳикматли сўзлари орадан минг йил ўтган бўлса ҳам, ўз аҳамиятини заррача йўқотмагани таъкидланди.
Бугунги давр шифокори замонавий технология, даволаш ва диагностика усулларидан хабардор бўлиши, ўз устида доимий ишлаб бориши шартлиги қайд этилди.
Шу боис, тиббиёт ходимларининг малакасини узлуксиз ошириб борадиган янги тизим бўлади.
Келгуси йилдан малака оширишнинг масофавий, робот-симулятор, амалий, иш жойида мустақил тайёргарлик каби турлари йўлга қўйилади.
Малака ошириш талаблари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган Узлуксиз касбий тиббиёт таълими маркази ташкил қилинади.
ЎзА