Поликлиникада, туман ва вилоят шифохоналарида, республика марказларида рақобат ва ишчанлик муҳити пайдо бўлади
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувида маълум қилинди.
Бундай танлов 26 та ихтисослашган марказ учун ҳам бўлади.
Жумладан, клиник протоколларни энг илғор тажрибалар асосида янгилаган, даволашнинг янги усулларини жорий қилган, туман ва маҳаллада ишни тўғри ташкил қилган, хориждан яхши ҳамкор топиб, мутахассис ва инвестицияларни олиб келган, марказини замонавий ускуналар ва лабораториялар билан жиҳозлаган, тиббий хизматлар экспортини каррасига оширган марказ директорлари, филиаллар раҳбарлари ҳам муносиб тақдирланади.
– Шундай қилсак, поликлиникада, туман ва вилоят шифохоналарида, республика марказларида рақобат ва ишчанлик муҳити пайдо бўлади, яхши тажрибалар юзага чиқади, муносиб соҳа вакиллари адолатли мукофотланади, ғурури юксалади. Халқимиз ҳам бунинг бевосита иштирокчисига айланади, – деди Президентимиз.
ЎзА