Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди

64

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида «Тиббиёт ходимлари куни» муносабати билан байрам кечаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев сўзга чиқиб, соҳа фидойиларини байрам муносабати билан самимий табриклади.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Президентимиз томонидан соҳага оид қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Замонавий тиббиёт муассасалари барпо этилди. Соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, энг чекка ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, бу борада соҳа ходимлари учун Қорақалпоғистонда кўплаб имкониятлар яратилиб, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилмоқда.

Ўтказилган байрам тантанасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарори билан соҳада фидойилик билан самарали меҳнат қилаётган бир қатор тиббиёт соҳаси ходимлари тақдирланди.

Байрам тантанаси санъат ва маданият ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги