Полвонларимиз Ар-Риёдда беллашади

58

Кўпчиликка маълумки, айни кунларда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлик ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

18-21 ноябрь кунлари ушбу мусобақа доирасида, спортнинг эркин кураш, юнон-рум кураши, аёллар кураши бўйича беллашувлар ўтказилади.

Унда мамлакатимиз терма жамоаси таркибида қорақалпоғистонлик икки полвон иштирок этади. Хусусан, юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионати ва Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медали соҳиби, 2021 йилда Коняда ўтказилган V Ислом бирдамлик ўйинлари чемпиони Жалғасбай Бердимуратов ҳамда аёллар кураши бўйича Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионатининг бронза медали соҳиби, Коняда ўтказилган V Ислом бирдамлик ўйинларининг кумуш медали совриндори Актенге Кеунимжаевалар иштирок этади.

Полвонларимизга ушбу мусобақада омад ёр бўлишини тилаймиз.

Адилбай Оразов, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси