Прокурор қабулида 20 дан ортиқ мурожаат тингланди

32

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, аҳолини қийнаб келаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда қонуний ҳал этиш мақсадида қабул ўтказилди.

Қабулда 20 дан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг асосан тергов ва суриштирув, суд жараёнларидан норозиликлари бўйича ҳамда ижтимоий-ийтисодий муаммолари юзасидан мурожаатлари тингланди.

Ижтимоий соҳага оид келиб тушган мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари иш юритувга олинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги