Берунийлик ёш тикувчи уйли бўлди

50

Берунийлик Сапаргул Йўлдошева бугун туманнинг энг бахтли ёшларидан бирига айланди.

Президентимизнинг оталарча ғамхўрлиги натижасида унга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан барча замонавий қулайликларга эга бир хонали уй топширилди.

Касб-ҳунар мактабида тикувчилик сирларини ўрганиб, ўз меҳнати билан даромад топа бошлаган Сапаргулнинг қувончи чексиз. У янги уйда янги ҳаёт бошлади.

Унинг орзулари ҳам катта. У ҳунари ортидан ўзининг тикувчилик цехини очиб, келажакда ўз брендини яратишни мақсад қилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги