Харбинда халқаро шахмат турнири бошланмоқда
51
Бугун, 5 ноябрь куни Хитой Халқ Республикасининг Харбин шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг шахмат жамоалари ўртасида VII халқаро турнир бошланмоқда.
Мазкур нуфузли мусобақада 10 та давлатдан 12 та жамоа иштирок этмоқда. Ҳар бир жамоа таркиби 4 нафар (3 нафар эркак ва 1 нафар аёл) спортчидан иборат.
Харбинда ўтадиган халқаро турнирда Ўзбекистон жамоаси шарафини маҳоратли ёш шахматчиларимиз Баҳром Бахриллаев, Муҳаммадали Абдураҳмонов, Асроржон Омонов ва Нилуфар Имомқўзиева ҳимоя қилади.
Т.Рўзиев,
ЎзА