Солиқ сиёсати ва сунъий интеллект технологияларини қўллаш тажрибаси ўрганиляпти
Тоғ-кон саноати ва геология соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажрибаларни жорий этиш ҳамда минерал ресурслар бошқарувида шаффофлик ва хавфсизликни таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Шу доирада Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (OECD) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида тарафлар аввалги учрашувлар самарадорлигини таъкидлаб, қўшма ташаббусларни амалга оширишдаги ижобий натижаларни қайд этди.
Шунингдек, жорий йил 6 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган OECD тадбири – “Марказий Осиёда критик минералларни бошқаришда хавфсизлик ва шаффофликни ошириш” мавзусидаги семинарнинг аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
Учрашувда OECDнинг масъулиятли бизнес тамойилларини жорий этиш, атроф-муҳит бўйича хавфларни бошқариш, солиқ сиёсати ва сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича тажрибаси Ўзбекистон учун муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шу билан бирга, мазкур йўналишлардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди.
Н.Зиёдуллаева,
ЎзА