Қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш йўлида ҳамкорлик
Пойтахтимизда Мудофаа вазирлиги ишчи гуруҳи ҳамда “Ўзархив” агентлиги ишчи гуруҳи ҳамкорлигида давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 19 июлдаги “Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб қилиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда сиёсий қатағон қурбонларига оид архив ҳужжатларидан фойдаланиш, уларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, жадидлар ҳаётига оид ҳужжатларни таҳлил қилиш ҳамда илмий нашрлар тайёрлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Таҳлиллар асосида бир қатор хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқилди. Мудофаа вазирлиги масъулларига архив иши жараёни яқиндан таништирилди.
Йиғилиш якунида Мудофаа вазирлиги ва “Ўзархив” агентлиги ўртасида қатағон қурбонлари бўлган шахсларга оид адабиётлар, архив ҳужжатларини илмий ўрганиш, рақамлаштириш ва кенг жамоатчиликка етказишда ҳамкорликнинг янги босқичини белгилаш мақсадида Меморандум имзоланди.

Тадбирда қайд этилганидек, бу ҳамкорлик тарихий ҳақиқатни чуқур ўрганиш ва қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Гулноза Бобоева, ЎзА