Финляндия Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди
134

31 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасида расмий ташриф билан бўлиб турган Финляндия Республикаси Президенти Александр Стуббни тантанали кутиб олиш маросими бўлди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, шоҳсупага таклиф этди.


Ўзбекистон ва Финляндия давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар.
Тантанали маросим якунлангач, биргаликда суратга тушилди ва делегациялар иштирокида олий даражадаги музокаралар бошланди.






