Назарий билимлар амалиёт билан мустаҳкамланмоқда

86

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг журналистика кафедраси талабаларга амалий кўникмаларни ўргатиш мақсадида, бир қатор янги ташаббусларни амалга оширмоқда.

Жумладан, кафедранинг ассистент ўқитувчиси М.Темирбаева ўзига бириктирилган 5-курс сиртқи таълим журналистика мутахассислиги талабалари билан «Жаслар ТВ» телеканалида бўлди. Бу тадбирлар, айниқса, «Касб эгаси» дуал таълим шартномаси асосида амалга оширилиши билан алоҳида эътиборга молик. Ўтказилган лойиҳа талабаларга нафақат назарий билимлар, балки амалий тажриба тўплаш, уларни журналистика соҳасида ўз касбини тўлиқ эгаллашига имконият яратади. «Касб эгаси» дуал таълими талабалар учун амалий тажриба олиш ва касбий билимларни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Бунда журналистика кафедраси ва «Жаслар ТВ» телеканали билан ҳамкорликда, бўлажак журналистлар учун ҳақиқий журналистика жараёнларини ўргатиш мақсадида турли семинарлар, очиқ дарслар ташкил этиб келмоқда. Тадбирлар давомида талабалар мақола ёзиш, интервью олиш, таҳлилий ва журналистик текширув ўтказиш, газетада ишлаш жараёнини ҳам амалиётда ўз кўзлари билан кўрдилар. Ушбу ҳамкорлик қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети талабаларининг журналистика соҳасидаги билим ва кўникмаларини янада ошириш ва уларни амалиётда мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

– «Жаслар ТВ» телеканали билан ҳамкорлик талабаларга нафақат журналистика асосларини ўрганишга ёрдам беради, балки уларни журналист сифатида ҳақиқий фаолият юритишга тайёрлайди, – дейди журналистика кафедраси ассистент ўқитувчиси М.Темирбаева. – Албатта, бундай тадбирлар ёш журналистларнинг креатив фикрлаши ва профессионаллигини ривожлантиришга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги