Самарқанд ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёр

78

Самарқанд шаҳри ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 43-сессиясига пухта тайёргарлик кўрмоқда. Тарихий шаҳар меҳмонларни кутиб олишга шай — янги инфратузилма, маданий мерос обидалари реставрация қилиниб, халқаро даражадаги тадбирлар учун замонавий шароитлар яратилди. Сессия давомида дунёнинг турли мамлакатларидан келган делегатлар глобал маданий меросни асраш, таълим ва илм-фан соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Самарқанднинг бой тарихи ва бетакрор меъморий обидалари ушбу нуфузли анжуманнинг рамзий мезбонига айланмоқда.