Касбий таълимдаги янгиликлар

123

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан касбий таълим тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарор имзоланди. Асосий янгиликлар:

– Касбий таълим агентлиги ташкил этилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида). Агентлик техникумлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва соҳани бошқаришга масъул.

– Асосий мақсадлар белгиланди (2030 йилгача):

– 9-синф битирувчиларини касбий таълим билан қамров 29% дан 50% га етказилади.

– Дуал таълим улуши 9% дан 40% га оширилади.

– Халқаро/қўшма дастурлар жорий этилган техникумлар сони 250 тага етказилади.

– Молиявий рағбатлар ва танловлар:

– 2026/2027 ўқув йилидан дуал таълимдаги ўқувчиларга БҲМ бир баравари миқдорида стипендия тўланади.

– 2026 йилдан бошлаб миллий рейтингнинг энг яхши 50 та техникумнинг ҳар бири БҲМ 3 000 баробари миқдорида рағбатлантирилади.

-Ҳар йили Президент соврини учун “Касбий маҳорат миллий танлови” ўтказилади.

– 2030 йилгача техникумлар фаолиятини тугатиш ва уларга тегишли мол-мулкни хусусийлаштиришга мораторий жорий этилди.