UNICEF халқаро мутахассислари иштирокида амалий машғулотлар бошланди
Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат марказида «Мактабгача таълимдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида уч кунлик семинар-тренинг ўз ишини бошлади.
Тадбирнинг асосий мақсади – мактабгача таълим сифатини ошириш, тизимда фаолият юритаётган мутахассисларнинг касбий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва илғор хорижий тажрибаларни амалиётга татбиқ этишдан иборат.
Семинар-тренингни марказ директори вазифасини вақтинча бажарувчи Б.Изтилеуов очиб берди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари, шунингдек, UNICEFнинг эрта ривожланиш ва мактабгача таълим масалалари бўйича мутахассислари ва UNICEF халқаро эксперти Кристиан Фабби иштирок этмоқда.

Семинар Ислом тараққиёт банки ташаббуси билан амалга оширилаётган «Нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш» лойиҳаси, UNICEF ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликдаги «Мактабгача таълимдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш» лойиҳаси, «Педагог ва раҳбарларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш, касбий тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилиш» лойиҳаси доирасида ташкил этилган.
Уч кун давом этадиган семинар-тренинг жараёнида иштирокчилар учун мактабгача таълим сифатини оширишга қаратилган назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги