Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади

120

2025 йил 24 октябрдаги Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгашининг фаолиятини ташкил этиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва солиқ органлари ўртасида юзага келган солиққа оид низоларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан хулосалар бериш тартибини белгилайди.

Тадбиркорлик субъектлари ва солиқ органлари ўртасида юзага келган солиққа оид низоларни кўриб чиқиш ҳамда улар юзасидан хулосалар бериш, солиқ қонунчилигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг қўлланишини ўрганиш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, солиққа оид низоларни кўриб чиқишда бизнес ҳамжамияти, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда илмий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади. Кенгаш мажлислари бир ойда камида икки марта ўтказилади.

ЎзА