Банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилиш назорати тартиби белгиланди
104

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 24 октябрдаги 670-сон қарори билан “Ўзбекистон иқтисодиёти учун тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.
Ушбу Низом тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналар, уларнинг тузилмасига кирувчи ва ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳи томонидан банк кредити ва ташқи қарзларни жалб қилишни назорат ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
Йирик қарздорлар молиявий ҳолатига қараб 3 тоифа – “Паст хатарли”, “Ўрта хатарли”, “Юқори хатарли” тоифага ажратилади.
Агар йирик қарздорнинг молиявий ҳолати ёмонлашса, Комиссия томонидан уни молиявий соғломлаштириш бўйича тавсиялар берилади.
Шунингдек, йирик қарздорлар агар Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг молиявий қарзни рад этиш ҳақидаги қарори билан рози бўлмаса, суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ш.Маматуропова, ЎзА