Самбода янги ғалаба: полвонимиз жаҳон чемпиони

24-26 октябрь кунлари Бухоро вилоятида спортнинг Самбо туридан фахрий спортчилар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан 400 нафардан ортиқ спорт усталари ғолиблик учун ўзаро кураш олиб борди.
Кескин ўтган баҳслар якунида, Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 6 та кумуш ва 12 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
Қувонарли томони шундаки, ўтказилган жаҳон чемпионатида 45-49 ёш оралиғида спортчилар ўртасида беллашувларга киришган Тилепбой Ботабаев 98 кг вазнда барча рақибларини енгиб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Спортчимизни ушбу муваффақияти билан табриклаб, келгуси мусобақаларда ҳам улкан ютуқларни қўлга киритишини тилаб қоламиз.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси