Маданият ва санъат ривожи – илмий тадқиқотчилар нигоҳида

Фоторепортаж
Олий ўқув юртларида таълим сифатини оширишнинг асосий омилларидан бири – бу профессор-ўқитувчиларни илмий-тадқиқотга йўналтириш, уларнинг салоҳиятини юксалтириш орқали жаҳон илмий ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлишига кўмаклашиш ҳисобланади. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали томонидан ташкил этилган «Янги Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасининг ривожланиш тенденциялари» мавзусидаги халқаро конференцияда ушбу масала ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Унда юртимиздан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон ва Татаристон давлатларидан келган профессор-ўқитувчилар, санъат соҳаси илмий тадқиқотчилари илмий маърузаларини иштирокчиларга тақдим этди.
Конференция ишида театрни ривожлантиришда режиссёр ва актёрларнинг бадиий маҳоратини ўрганиш, маданият, библиография ва ижтимоий-гуманитар соҳадаги янги босқичлар ва креатив ғоялар, фольклор- этнографик асарларнинг миллий мусиқа санъатидаги ўрни ва ривожланиш йўллари, драматургиянинг илмий ва ижодий жиҳатлари, экран санъатида янги техника ва ижодий босқичлар бўйича тажриба алмашиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш йўналишида аниқ режалар белгилаб олинди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА








