АҚШ дунёдаги кучли паспортлар ўнталигига киролмади

58

Қўшма Штатлар паспорти “Henley Passport Index” рейтингида дунёдаги энг кучли паспортлар ўнталигига киролмади ва 12-ўринга тушиб кетди, деб хабар бермоқда “РИА Новости” нашри.

Ҳисоботга кўра, АҚШ фуқаролари 180 та давлатга визасиз ёки келганидан сўнг виза олиб ташриф буюришлари мумкин, бу борада америкаликлар Малайзия фуқаролари билан бир хил кўрсатгичга эга. Таққослаш учун: дунёдаги энг қудратли Сингапур паспорти соҳиблари 193 давлатга визасиз кириш имконига эга.

“News week” нашри ёзишича, АҚШ паспорти июль ойидаги рейтингда Исландия ва Литва билан ўнинчи ўринни банд этган эди, бироқ ўшандан бери поғонадан сезиларли даражада тушиб, аввалги мавқеъини йўқотмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА