Экологик маданият ва спорт бирлашган кунда: «Eco – Save Aral-2025» марафон ўтказилди

Нукус шаҳрида «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил иқтисодиёт» йилига бағишлаб, «Eco – Save Aral-2025» номли оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди.
Мусобақада республикамизда жойлашган олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ҳарбий хизматчилар, шунингдек, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли вакиллари фаол иштирок этди.
Қизиқарли ўтган мусобақа якунида марафон беллашувларида эркаклар ўртасида Рашид Искендеров биринчи ўринни эгаллаган бўлса, аёллар ўртасида Динара Азадова ғолибликни қўлга киритди.
«Талаба югур» мусобақасида эса, эркаклар ўртасида Эсенгелди Тилеумуратов, қизлар ўртасида Айдана Пирлепесовалар биринчи ўринни эгаллади.
Ўқувчилар ўртасида ўтказилган «Ўқувчи югур» мусобақасида эса ўғил болалар ўртасида Пўлат Смаилов, қизлар ўртасида Оқмарал Каримбоевлар бош совринга сазовор бўлди.
Мусобақа якунида ғолиб ва номинация эгалари ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом, медаль, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди.






Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси