ЕИ вакили: Коррупция ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш Ўзбекистон ва унинг фуқаролари учун жуда муҳим

101

Тошкентда бўлиб ўтаётган Аксилкоррупция форумида иштирок этган Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси ҳамкорлик бўлими раҳбари Христос Маразопулос ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

– Ўзбекистондаги давлат ва жамоат ташкилотлари билан коррупцияга қарши қандай курашишимиз мумкинлиги ҳақида фикр алмашдик.

Коррупция иллатига нафақат Ўзбекистонда, балки Европада ҳам дуч келамиз. Асосий мақсадимиз – бу муаммога қандай курашиш ҳақида.

Европа Иттифоқи БМТ Тараққиёт дастуридаги ишончли ҳамкорларимиз биргаликда фуқароларнинг ишончини мустаҳкамлаш ва уларни коррупция ҳолатлари ҳақида хабар беришга рағбатлантирадиган самарали ечимларни топиш устида ишлаб келяпмиз.

Европа тажрибаси шуни кўрсатадики, коррупцияга қарши курашиш нафақат сиёсий устувор вазифа, балки иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлайди ва инсонлар ҳаётини яхшилашга ёрдам беради.

Шу боис, коррупция ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш Ўзбекистон ва унинг фуқаролари учун ниҳоятда муҳим. Шу йўналишда тайёрланган қонун лойиҳасини мукаммал равишда қабул қилиш фойдадан холи бўлмайди.

Н.Абдураимова,  

А.Алижонов (сурат), ЎзА