Тадбиркорларга имтиёзлардан фойдаланиш таклиф этилмоқда

137

Айни пайтда жойларда мутахассислар томонидан «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимининг афзалликлари ва амалда қўлланилиши бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Божхона бошқармаси масъул ходимлари тадбиркорларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўз тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Божхона ходимлари радиатор ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги «OSTEN TECHNOLOGIES» МЧЖ корхонасида бўлиб, корхона фаолиятини ўрганди.

Бу корхона 900 минг дона «радиатор» маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, 300 та янги иш ўрни яратишга мўлжалланган.

21 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция асосида ташкил этилган мазкур корхона 2025 йилнинг 9 ойи давомида корхона фаолияти учун зарур бўлган 13 миллион АҚШ доллари миқдоридаги технологик асбоб-ускуналар ва унинг эҳтиёт қисмлари ҳамда шу каби маҳсулотлар олиб келиниб, жами 23 миллиард сўмлик божхона имтиёзлари қўлланилган.

Корхона ҳозирда ишлаб чиқараётган маҳсулотларини ички бозорга йўналтирмоқда ва келгусида Россия, Қозоғистон, Туркия давлатларига экспорт қилишни режалаштирган.

Учрашув давомида корхона вакилларига янги қулайлик сифатида, «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимининг афзалликлари тушунтирилиб, маҳсулотларни қайта ишлаб, тайёр маҳсулот сифатида бозорга чиқариши ёки экспорт ҳажмини ошириши бўйича маслаҳатлар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги