Ҳамкорликнинг жорий ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди
«Бельгия Қироллигининг Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар, Европа ишлари ва тараққиёт бўйича ҳамкорлик вазири Максим Прево билан самарали учрашув ўтказди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида ёзмоқда.
«Суҳбатимиз давомида Ўзбекистон-Бельгия ҳамкорлигининг ҳозирги суръатлари ва истиқболли йўналишларини муҳокама қилдик. Айниқса, иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик. Шунингдек, минтақавий жараёнлар ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдик.
Икки томонлама кун тартибимиз сермазмун ва истиқболли бўлиб, ўзаро шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб қўшма ташаббуслар ва яқинлашиб келаётган тадбирларни ўз ичига олади», дейилади хабарда.