Президент фармони билан 2026 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та ҳамда Сурхондарё вилоятининг қолган барча туман (шаҳар) республика ижро этувчи ҳокимият органларининг белгиланган туман (шаҳар) бўлинмалари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига ўтказилади.
122

Тажриба-синов даврида туман (шаҳар) ҳокимлари республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари фаолияти устидан бевосита раҳбарликни амалга оширади, уларга юклатилган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини ташкил этади.
Тажриба-синов даврида ҳоким ўринбосарларининг чекланган сони Сурхондарё вилояти ҳокимлигида 6 нафар, туман (шаҳар) ҳокимликларида 4 нафар этиб белгиланади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги