VI Ислом бирдамлик ўйинларини футзал ва волейбол спорт турлари бошлаб беради

Жорий йилнинг 7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлик ўйинлари ўтказилади.
Ундан 13 та Олимпия, 4 та ноолимпия, 3 та Паралимпия ва 1 та миллий спорт тури ўрин олган. Мусобақа ташкилотчилари ушбу спорт турлари бўйича беллашувлар тақвимини эълон қилди. Унга кўра, футзал ва волейбол бўйича баҳслар 4 ноябрь кунидан бошланади. Сўнгра бокс, пенчак-силат ва кураш беллашувларига старт берилади. 7 ноябрь куни комплекс мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилади. Турнирга 21 ноябрь куни спорт курашлари, пара пауэрлифтинг, гандбол ва жиу-житсу бўйича баҳслар билан якун ясалади.

Маълумот ўрнида: 2022 йил Туркиянинг Кўнё шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 56 та давлат орасида 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА