Қамоққа китоб билан кирган Саркози

71

Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий маблағлари билан 2007 йилги сайлов кампаниясини молиялаганликда айбланиб, беш йиллик қамоқ жазосини ўташни бошлади. Шу билан у Франция тарихида қамоққа кирган биринчи етакчи бўлди.

Саркози Париждаги “ La Sante” қамоқхонасига жойлаштирилди. У хавфсизлик сабаб изоляция бўлимида сақланади. Унинг камераси 10 кв.м атрофида бўлиб, ичида ётоқ, стол, кичик душ ва телевизор мавжуд.

У қамоққа кетишдан аввал Х (собиқ Twitter) саҳифасида шундай деб ёзди:

– Бугун улар собиқ президентни эмас, бегуноҳ одамни қамашяпти, аммо ишонаманки, бир кун келиб ҳақиқат юзага чиқади.

Амалдаги президент Эммануэль Макрон собиқ раҳбарни инсоний жиҳатдан “табиий равишда” қабул қилганини айтди, адлия вазири эса унинг хавфсизлигини шахсан назорат қилишини билдирди.

Саркози ўз айбини рад этмоқда. Суд уни жиноят уюшмаси билан ҳамкорлик қилганликда айбли деб топган, лекин шахсан пул олганини исботловчи далиллар топилмади. У апелляция шикоятини киритган бўлсада, бироқ ҳукм “дарҳол ижро этилиши керак” деб қарор қилинди.

Таъкидланишича, собиқ лидер қамоққа икки китоб: “Исо ҳаёти” ва “Граф Монте-Кристо”ни олиб кирган. Бу эса унинг ўзини “адолатсизлик қурбони” деб ҳис қилаётганини англатади.

Мусулмон Зиё, ЎзА