Сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича алоҳида қарор қабул қилиниб, соҳанинг ҳуқуқий асослари яратилди

96

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш юзасидан бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида таъкидланди.

Қисқа даврда давлат хизматлари, банк-молия, жамоат хавфсизлиги, транспорт каби йўналишларда 30 дан ортиқ пилот лойиҳалар ишга тушди.

Ўтган йили Сунъий интеллектни 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди. Рақамли технологиялар вазирлигида мазкур соҳа билан ишлайдиган алоҳида марказ ташкил этилди.

Бир йилда мамлакатимиз сунъий интеллектга тайёргарлик бўйича халқаро индексда 17 поғона юқорилади. Эслатиб ўтиш жоиз, дунёда 70-ўрин, Марказий Осиёда 1-ўриндамиз.

ЎзА