Муса Аймуратов Истанбулда бронза медалини қўлга киритди

79

Туркиянинг Истанбул шаҳрида қиличбозлик спортининг сабля йўналиши бўйича Satellite таснифидаги мусобақа ўтказилди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муса Аймуратов бронза медали билан тақдирланди.

Ҳамюртимиз саралаш босқичида Австрия, Туркия ва Италия вакилларини, чорак финалда терма жамоамизнинг яна бир вакили Сардор Абдукаримбековни енгишга муваффақ бўлди.

Бироқ, ярим финалда майдон эгаси ҳисобланган туркиялик спортчига ютқазиб, учинчи ўрин билан чекланишга мажбур бўлди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси