Ўзбекистон молия вазири қатарлик ҳамкасби билан учрашди
107
Қатар Давлати ахборот агентлиги QNA ушбу араб мамлакати молия вазири Али бин Аҳмад Ал-Куварий Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров билан учрашганини ёритди.
Мазкур мулоқот Вашингтонда бўлиб ўтган Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон банки гуруҳи йиллик йиғилиши доирасида кечган.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати таҳлил қилиниб, қўшма ҳамкорлик йўналишлари ўрганилган, иқтисодий, сармоявий ва савдо ўзгаришлари мавзуси кўтарилган. Шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа қатор масалалар муҳокама қилинган.
М.Пирматова, ЎзА