МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг назорат-бюджет комиссияси мажлиси ўтказилди
99
МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг назорат-бюджет комиссияси мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев онлайн шаклда иштирок этди.
МДҲ давлатларининг парламент вакиллари, экспертлари ва қонун ижодкорлари иштирок этган мажлис доирасида Ассамблея фаолиятининг молиявий таъминоти билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Ассамблеянинг 2026 йил учун харажатлар сметаси, тадбирларни молиялаштириш тартибининг янги таҳрири, шунингдек, назорат-бюджет комиссиясининг 2026 йилга мўлжалланган иш режаси каби долзарб масалалар кўриб чиқилди.

МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг назорат-бюджет комиссияси муҳокамаси якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Н.Абдураимова, ЎзА