«Фаровон» маҳалласида янги замонавий боғча фойдаланишга топширилди

Юртимизда мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шароит ва имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу сўзимизнинг тасдиғини Амударё тумани «Фаровон» маҳалласида фойдаланишга топширилган 55-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мисолида кўришимиз мумкин.
Янги мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари давлатимиз раҳбарининг махсус қарори асосида Ислом тараққиёт банки ва OPEK халқаро фонди иштирокидаги «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Қурилиш ишларининг сифатли ва тез якунланишида «Zamin qurilish trans servis» масъулияти чекланган жамияти катта ҳисса қўшди.
Албатта, замонавий ва барча қулайликларга эга янги бинонинг қад ростлаши аҳолини қийнаб келаётган муаммога ечим бўлди. Янги боғчанинг фойдаланишга топширилиши билан 90 нафар ўғил-қиз шу ерда таълим-тарбия олишни бошлади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги