“Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун қабул қилинишини тезлаштириш зарурлиги айтилди

95

Турли сабаблар билан ишсиз қолган, меҳнат жараёнида касаллик ёки ногиронликка чалинган одамларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатларини кучайтириш ҳам долзарб вазифадир.  

Шу боис, тўғридан-тўғри амал қилувчи “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун қабул қилинишини тезлаштириб, унда ижтимоий суғурта жамғармасини шакллантиришда иш берувчи ва ходимлар иштироки аниқ белгилаб берилса, адолатдан бўлиши таъкидланди.

Яна бир масала – ахборот коммуникациялари шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда одамларга ишончли маълумотларни ўз вақтида, тўғри етказиш жуда муҳим.

Касаба уюшмаларида бунинг учун имконият ҳам, шароит ҳам, салоҳият ҳам етарли экани таъкидланди.

Энг катта аудиторияга эга бўлган касаба уюшмалари ҳалол ва фидойи меҳнатни тарғиб қилиш ҳамда меҳнат муносабатларида қонунийликни таъминлашга оид ахборотларни жамоатчиликка биринчилардан бўлиб етказиб бориши кераклиги қайд этилди.

ЎзА