Депутатлар сайловчиларга ҳисобот берди

ЎзЛиДеПдан сайланган халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши аъзолари 2025 йилнинг учинчи чорагида амалга оширган ишлари бўйича сайловчилар олдида ҳисобот бермоқда. Хусусан, 21-Бердақ сайлов округидан сайланган депутат Р.Йўлдошева Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида учрашув ўтказиб, фаолияти юзасидан халққа ҳисобот берди.
Учрашув давомида маҳаллада яшовчи фуқаро томонидан билдирилган уй-жой муаммоси депутат томонидан назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга юборилди.
Шунингдек, 1-О.Жуманиязов сайлов округидан сайланган депутат Л.Хожаниязова ҳам Саркоп маҳалла фуқаролар йиғинида ўз сайловчилари билан учрашиб, чорак якуни бўйича ҳисоботини берди. Йиғилишда мутасадди идоралар, «Маҳалла еттилиги,» аҳоли вакиллари ва ОАВ иштирок этди.
Сайловчилар томонидан депутатга 6 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг биттаси ўз жойида ҳал этилди, биттаси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 4 та мурожаат бўйича депутат сўрови асосида тегишли ташкилотларга юборилди.


Мурожаатлар асосан «Ижодкор,» «Темирчи» ва «Фазо» кўчаларига ЩПС ётқизиш, 7-микроҳудудда мактаб ва боғча қурилиши, 6-микроҳудудда табиий газ тармоқлари узилиши билан боғлиқ масалаларни қамраб олди. Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида депутатлик сўровлари юборилиб, жавоблар сайловчиларга етказилиши белгиланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги