Туркий давлатларнинг ёшлар ва спорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари таҳлил этилмоқда
Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ёшлар ва спорт масалалари бўйича вазирларининг 9-йиғилиши доирасида экспертлар анжумани бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 16 октябрь куни Спорт вазирлигида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг экспертлар анжумани ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия давлатларининг ёшлар ва спорт масалаларига масъул вазирлик ва идораларнинг халқаро ҳамкорлик бўйича мутасаддилари иштирок этаётган йиғилишлар давомида иштирокчи мамлакатлар ўртасида спорт ва ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, узоқ муддатли келишувларга эришиш, йирик спорт тадбирлари, шунингдек ёшлар учун янгича лойиҳалар ташкил этиш, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинади.
Туркий давлатлар ташкилоти ёшлар ва спорт йўналишига масъул вазирларнинг 9-йиғилиши 17 октябрга қадар давом этади.


Т.Рўзиев, ЎзА