«Шуни қувонч ва ифтихор билан айтмоқчиманки, Оксфорд университетининг ”Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари” факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади

88

Университетдан Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш борасида эришилган ютуқларнинг эътирофи сифатида мукофот қабул қилганимдан хурсандман.


Мирзо Улуғбекнинг “Зижи Кўрагоний”, Алишер Навоийнинг “Хамса”, Ҳусайн Бойқаронинг “Девони Ҳусайний”, Бобурийлар даврига оид миниатюралар ва бошқа кўплаб нодир китоблар сақланаётган Бодлиан кутубхонаси билан танишув илиқ таассурот қолдирди» – деб ёзади Саида Мирзиёева өз телеграм каналида.