Жойларда хусусий шериклик асосида мингга яқин замонавий маҳалла бинолари барпо этилди
93

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан ўтаётган видеоселектор йиғилиши давом таъкидланди.
Шароит қилиб берилгани учун жойларда хусусий шериклик асосида 1 мингга яқин замонавий маҳалла бинолари барпо этилди.
Шу билан бирга, маҳалла биноларини замонавий сервис объектига айлантириш учун тадбиркорларга қўшимча енгилликлар берилади.
Энг аввало, вилоят “Ислоҳотлар штаби” тадбиркорлар билан маслаҳат қилиб, маҳалла биноси қуриш учун аниқ жойни белгилайди, ер ажратиш қарорини чиқариб беради.
Шаҳар ва вилоят марказида тадбиркорлар томонидан қурилиб, пастки қаватида “маҳалла еттилиги” жойлашадиган бинолар 3 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади.
Қишлоқ жойларда эса бу имтиёзлар 7 йил бўлади.
Бино эгаси бўлган тадбиркорлар ушбу муддат давомида фойда ва айланмадан солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди.
ЎзА