Қуёшда яна кучли чақнаш бошланди

134

Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқоти институти Қуёш астрономияси лабораторияси тарқатган маълумотга кўра, аввалги тахмин бундай жонланишни башорат қилмаганига қарамай, Қуёшда кучли чақнаш қайта бошланган.

Қайд этилишича, ҳозир Қуёшда ҳар бири тахминан 150 000 километр ўлчамдаги, яъни Ер диаметридан 10 баробар катта икки фаол марказ мавжуд. Юлдуз ҳозир ўша ҳудудда энергияни ёқиб, Қуёшнинг чуқур қисмидан қувват юборади. Ҳар бир чақмоқ C ёки М даражали чақнаш ҳосил қилади. Ҳали учқун энг юқори Х-даражага етгани йўқ.

Бинобарин, бундай ҳодиса кутилмаган. Яъни, юлдуз “сентябрь ойи охири ва октябрь ойи бошида анча нотинч” кўрингани сабабли, бу қадар тез тикланмаслиги керак эди.

– Ҳозир чақнаш даражаси М1,0-М2,0. Тўрт ойлик энг юқори кўрсаткич – М6,4, ёғдуланиш 28 сентябрда содир бўлган, – дейди Лаборатория ходимлари. – Меъёр бузилган бўлиши мумкин. Тўрт ойдан кўп давом этадиган рекорд ўрнатиш учун Х-синф алангаланиш даражасига эришиш лозим. Бундай кўрсаткич ҳали аниқ эмас. Қолаверса, айни ҳолатни кўз билан баҳолаш ҳам қийин. Шу боис, ҳозир Қуёшда тўлиқ миқёсли тизимли чақнаш содир бўлмоқда.

Чақнаш Ердаги геомагнит муҳитга тахминан чоршанба ёки пайшанбадан бошлаб таъсир кўрсата бошлайди.

Лаборатория веб-сайтида тақдим этилган маълумотга кўра, бугун саккиз бор C тоифали ва бир марта кучли М синфидаги портлаш содир бўлган.

С.Раҳимов, ЎзА