Nikkei Asia: Тошкентда Марказий Осиёнинг энг йирик аэропорти қурилади
108

Япониянинг «Sojitz» компанияси бу йил Тошкент шаҳрида янги халқаро аэропорт қуришни бошлайди. Мазкур лойиҳа компаниянинг 1 млрд долларлик инфратузилма инвестициялари доирасида амалга оширилади.
«Ўзбекистон янги аэропорт лойиҳасини 2025 йил август ойида тасдиқлади. Лойиҳага кўра, 2028 йилда очилиши режалаштирилган бу аэропорт йилига 20 млн йўловчини қабул қилиши ва соатига 40 дан ортиқ учиш-қўниш ҳаракатларини амалга ошириши мумкин. Бу уни Марказий Осиёнинг энг йирик аэропортига айлантиради», – дейилади мақолада.