Чегарачилар ўртасида билим ва чаққонлик синови

95

Коракалпоқ Давлат қўғирчоқ театрида Ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоки Марказий Кенгаши ҳамда Қуролли Кучлар таркибидаги вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда  мамлакатимизнинг шимоли-ғарбий сарҳадларини ҳимоя килувчи ёш чегарачилар ўртасида «Қувноклар ва зукколар» кўрик танлови бўлиб ўтди.

Мақсад – иқтидорли ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чикариш ҳамда санъат соҳасига кизиқиш билдирган ёшларнинг қобилятини ривожлантириш, шу билан биргаликда ҳарбий хизматчиларнинг маданий хордиқ олишини таъминлашдан ибарат.

Мазкур кўрик танлов «Қувноқ чегарачилар», «Хоразмликлар», «Назоратчи аскарлар» жамоалари иштирок этиб, улар «Саломлашиш», «Савол-жавоб», «Мусиқий чиқиш» шартларида ўзаро беллашди. Танловни «Қувноклар ва зукколар» ассоциацияси вакиллари, ДХХ ЧК қўмондонлиги вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг мутойибаларнинг долзарблиги, мусобақа мавзусига асослангани, томошабоплиги, иштирокчиларнинг ижро маҳорати, саҳна маданиятига риоя этишлари, мусобақанинг талаб ва қоидаларига қатъий амал қилишлари каби мезонларга асосланган ҳолда шаффоф ва оқилана баҳоланди.

Ҳазил-мутойибага бой бўлган мусобақада иштирокчи жамоалар ғолиблик учун астойдил ҳаракат қилишди. Бу эзгу интилиш иштирокчиларнинг ҳар бир чиқишларининг ранг-баранглигини таъминлади ва энг муносиблари сараланди.

Танловда биринчи ўринни эгаллаган «Назоратчи аскарлар» жамоаси «Қувноқлар ва зукколар» кўрик танловининг кўчма кубоги, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, танловнинг Давлат хавфсизлик хизмат чегара қўшинлари миқёсида бўлиб ўтадиган республика босқичига йўлланма олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги