Балиқчилик соҳаси – янги иш ўринлари, янги имкониятлар

114

Балиқчилик соҳасининг ривожланиши ички бозорда балиқ маҳсулотларининг арзон бўлишига ва аҳоли истеъмоли учун ўз вақтида етказиб берилишига сабаб бўлади. Табиий ва сунъий кўлларда етиштирилаётган балиқлар, бугун ички бозорда сотилиши йўлга қўйилган.

«Абай» овул фуқаролар йиғинида «Beruniy Gold Fish» масъулияти чекланган жамияти томонидан 50 гектар майдонда сунъий ҳовуз ташкил этилган. Бугунги кунда шундан 6 гектар ҳовузда йилига 80 тонна балиқ етиштирилиб, республикамизнинг барча шаҳар ва туманларига етказиб бериш йўлга қўйилган. Балиқчиликда тажрибага эга бўлган тадбиркор бу йўналишни янада ривожлантиришни мақсад қилган.

Туман ахборот хизмати маълумотига кўра, туманда 81 балиқчилик субъекти мавжуд бўлиб, ушбу балиқчилик хўжаликларида жами 212 гектар сув ҳавзалари мавжуд. 2025 йилда балиқчиликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурида сунъий сув ҳавзаларидан 636 тонна, табиий сув ҳавзаларидан 6 тонна, интенсив сув ҳавзаларидан 579 тонна, жами 1 минг 221 тонна балиқ етиштириш белгилаб берилган. Бугунги кунда балиқчилик хўжаликлари етиштирган балиқларни овлаш ишларини бошлаган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги