Ерназар полвоннинг ғалабаси

104

Қозоғистон Республикасининг Актау шаҳрида спортнинг дзюдо тури бўйича «Aktau Asian Judo Open 2025» турнири бўлиб ўтди.

Икки кун давом этган халқаро мусобақада дунёнинг 10 дан ортиқ давлатидан кучли полвонлар иштирок этиб, унда Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси 5 олтин, 3 кумуш ва 8 бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Қувонарлиси, ушбу нуфузли мусобақада республикамиз вакили Ерназар Сарсенбаев -100 кг вазнда барча рақибларини енгиб чиқиб, олтин медаль соҳибига айланди.

Фурсатдан фойдаланиб, спортчимизни ва унинг мураббийларини бу эришган ютуғи билан табриклаймиз.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги