Ўзбекистон-Германия: Тупроқшунослик истиқболлари юзасидан ҳамкорлик

89

Бугунги кунда мамлакатимиз ва Германия Федератив Республикаси ўртасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкам йўлга қўйилган. Айниқса, қишлоқ хўжалигида бу ҳамкорлик замонавий ускуналар ва соҳадаги ижобий натижаларга туртки бўлмоқда.

Хусусан, «Тупроқ таҳлил маркази» билан Германия тадқиқот жамғармаси ҳамда Германия Федерал тадқиқот, технология ва коинот вазирлиги делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама қўшма тадқиқотлар доирасида ер деградациясининг олдини олиш ва тупроқ саломатлиги истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар ҳамкорлик масалаларига алоҳида тўхталиб, олдиндаги янги режалар ва мақсадларга эътибор қаратди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА