Президент Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – Россия» саммитида бир қатор ташаббусларни илгари сурди:

90

Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш (ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари даражасида).

«Марказий Осиё – Россия агроэкспресси» лойиҳасини ишга тушириш.

Транспорт-логистика контурини ишлаб чиқиш.

Бухорода Саноат инжиниринг хабини ташкил этиш.

Тошкентдаги “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмасига минтақанинг асосий саноат ва инновация майдони мақомини бериш.

Ўзбекистонда атом энергетикаси бўйича Минтақавий компетенциялар марказини очиш.

«Марказий Осиё ва Россия энергетик шериклиги» комплекс дастурини ишлаб чиқиш.

Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар бўйича Минтақавий эксперт кенгашини ташкил этиш.

«Келажак муҳандислари» консорциумини тузиш ва ёш олимлар учун Махсус грантлар дастурини таъсис этиш.

Ҳар йили Этномаданият форумини (халқлар маданияти, санъати ва ижодиёти фестивали) ўтказиш.

Терроризм, экстремизм ва бошқа таҳдидларга қарши курашиш ҳамда Афғонистон бўйича юқори даражадаги маслаҳатлашувлар ўтказиш.