Депутат сўровидан кейин муаммо ҳал қилинмоқда

Яқинда «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Жўқорғи Кенгес депутати Т.Романов, Халқ депутатлари Хўжайли тумани Кенгаши депутатлари ва бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида Хўжайли тумани «Суўенли» МФЙ аҳолиси билан учрашув ўтказилган эди.
Учрашув давомида Нукус-Хўжайли автомобиль йўли бўйлаб ўтиб турган «Суўенли» каналидаги кўприкнинг икки томонидаги пиёдалар йўли яроқсиз ҳолатга келиб, йўлдан ўтиш имконияти бўлмаганлиги сабабли пиёдалар, айниқса ҳар куни мактабга қатновчи ўқувчилар автомобиль йўлидан юришга мажбур бўлаётгани ҳақида мурожаат келиб тушиб, мазкур мурожаатни ҳал қилиш учун депутат томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармасига депутат сўрови юборилди.
Орадан кўп ўтмай мазкур муаммони ҳал қилиш чоралари бошланиб, ҳозирги кунда кўприкда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангандан кейин аҳолига, айниқса мактабга қатновчи ўқувчиларга қўлайлик яратилиб, уларнинг хавфсизлиги таъминланади.
Депутат томонидан сайловчилар билан ўтказилган учрашувларда аниқланган бошқа муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилиб, депутатлик назорати амалга оширилмоқда.


Қорақалпоғистон ахборот агентлиги