Жаҳон чемпионлари кутиб олинди

86

Шу йилнинг 27 сентябрь – 3 октябрь кунлари оралиғида ўсмирлар, ёшлар ҳамда катталар спортчилари ўртасида Япония пойтахти  Токио шаҳрида шотокан карате-до бўйича 17-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу чемпионатда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларининг энг кучли спортчилари иштирок этди. Кескин беллашувларга бой бўлган мусобақада Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси таркибида қорақалпоғистонлик 5 спортчи ўз маҳоратларини кўрсатиб, тўрт олтин, икки кумуш ва икки бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Жумладан, ўтказилган мусобақа якунида Э. Умарова, А. Қуатбоева, М. Имаматдинова, К. Бахтиёрова ва Ж. Имаматдиновлар ғолибликни қўлга киритди.

– Шогирдларимнинг қўлга киритган ютуғидан жуда хурсандман, – дейди мураббий Азиз Алиев. – Жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш осон бўлмади. Спортчилар билан олиб борган машғулотларимиз туфайли шундай катта натижага эришдик. Жумладан, бизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган республикамиз раҳбариятига, спорт вазирлариги ва бошқа ҳомий ташкилотларга алоҳида раҳмат айтаман.

Шу муносабат билан Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Карате-до федерациясининг Қорақалпоғистон бўлими томонидан тантанали тадбир ташкил этилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири ўринбосари А.Қалбаев, Нукус тумани ҳокими З.Зайтов ва бошқалар сўзга чиқиб, спортчиларни қўлга киритган ютуқлари билан табриклаб, уларга ўзларининг энг яхши тилакларини билдирди.

 

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.