Гулистон дунёнинг энг яхши қиличбози деб топилди
90

Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) йил якунлари бўйича энг яхши спортчилар рўйхатини эълон қилди.
Қувонарлиси, улар орасида икки нафар ҳамюртимиз бор. Хусусан, сабля бўйича ёшлар ўртасида жаҳон рейтингининг етакчиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулистон Пердебаева ушбу йўналишда энг яхши спортчи сифатида эътироф этилди.
Шунингдек, ҳакамлик бўйича катта ютуқларга эришаётган Дилором Турдиқулова шпага йўналишида ҳозирги вақтдаги энг яхши 3 ҳакамдан бири сифатида эътироф этилди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.