Талаб юқори бўлган касблар ва ёшлар келажаги

Қўнғирот тумани ҳокимлигида туман ҳокими Б.Мадаминов ва Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари К.Байзаков раҳбарлигида касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Мақсад – келгуси йилдан бошлаб ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлашдан иборат.
Учрашув давомида тадбиркорлар ўз фаолиятларида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ҳақида сўзлаб, ўзларига зарур бўлган кадрларни тайёрлаш бўйича таклифлар билдирди.
Шунингдек, ёшларнинг бозор иқтисодиёти талабларига мос касбларни эгаллаши, уларни ишга жойлаштириш ва қўшимча имтиёзлар яратиш бўйича аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилинди.



Тадбирда бундай учрашувларнинг аҳамияти таъкидланиб, таълим муассасалари ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши ва келгусида муносиб иш ўринларига эга бўлиши учун барча шароитлар яратилиши маълум қилинди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги